Қозоғистонлик дзюдочи кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Шу кунларда Сараевода (Босния ва Герцеговина) дзюдо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон терма жамоасининг жамғармаси иккинчи медаль билан тўлдирилди, дея хабар беради Кazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Талғат Ўринбосар бронза медалига сазовор бўлди. Учинчи ўрин учун курашда у ўзбекистонлик Сардор Ҳиматовдан устун келди.

Бунгача Диас Жолдибаев (50 кг гача) ҳам учинчи ўринни олган эди.

Фото: оlympic.kz


Сўнгги хабарлар
telegram