17:52, 18 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Денис Никиша шорт-трек бўйича Жаҳон кубоги босқичида чемпион бўлди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Денис Никиша Алмати шаҳрида бўлиб ўтган шорт-трек бўйича Жаҳон кубоги босқичи чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик шорт-трекчи ўзига мос бўлган масофа – 500 метр масофада ғолиб бўлди.
Жанубий кореялик Яжан Сунву иккинчи, бельгиялик Стижн Десмет учинчи ўринни эгаллади.
Бу Денис Никишанинг бу йилги Жаҳон кубоги босқичидаги тўртинчи медалидир.
Бунгача у Солт-Лейк-Сити ва Алмати шаҳарларида 500 метр масофада кумуш медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, кеча Алматида у 500 метр масофада марра чизиғини учинчи ўринда босиб ўтди.
Ушбу ғалабадан сўнг Денис Никиша муз майдончасида севгилисига муҳаббат изҳор қилди. У «ҳа» деди.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчи шорт-трек бўйича Жаҳон кубоги босқичининг бронза медалини қўлга киритди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ