09:45, 18 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи шорт-трек бўйича Жаҳон кубоги босқичининг бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик конькичи Денис Никиша Алмати шаҳрида бўлиб ўтаётган шорт-трек бўйича Жаҳон кубоги босқичининг бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон конькичилар уюшмаси матбуот хизматига таяниб.

«Денис Никиша жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори!
Спортчимиз 500 метр масофада кучли учликдан жой олди ва мамлакат ҳисобига ушбу мусобақанинг илк совринини қўлга киритди.
Денис яна 500 метр масофада соврин учун кураш олиб боради», — дейилади хабарда.