09:09, 05 Январь 2022 | GMT +6
Қозоғистонлик боксчилар WВА рейтингида кўтарилишди
NUR-SULTAN. Кazinform - Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WБА) янги рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради Sports.kz.
Жаҳон спорт ташкилоти тузган рўйхатга назар ташлайдиган бўлсак, қозоғистонлик боксчилар анча ўринларини яхшилаганини кўрамиз.
Эслатиб ўтамиз, энг яхши оғир вазн тоифасидаги боксчилар рейтингида Қамшибек Қонқабаев кучли бешликдан жой олган.
Султан Заурбек иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида кучли ўнта боксчи қаторидан жой олди.
Супероғир вазн (90,7 кг дан ортиқ):
Жан Кособуцкий (Қозоғистон) ўнинчи ўриндан тўққизинчи ўринга кўтарилди.
Оғир вазн (90,7 кг гача):
Қамшибек Қонқабаев (Қозоғистон) 9-ўриндан 4-ўринга кўтарилди.
Ўртача вазн (72,6 кг гача):
Анатолий Муратов (Қозоғистон/Германия) 7-ўриндан 5-ўринни кўтарилди.
Иккинчи енгил вазн (59 кг гача):
Султан Заурбек (Қозоғистон) 13-ўриндан 10-ўринга кўтарилди.