14:09, 10 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик боксчи Фируза Шарипова ММАга ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Фируза Шарипова ММА спорт турига ўтди, дея хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда спортчи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у илк бор 30 июл куни Нур-Султанда бўлиб ўтадиган машҳур Alash Pride промоутерлик турнирида иштирок этади.
«Жорий йилнинг март ойида ушбу мусобақада иштирок этишга қарор қилдим. Ўшанда Дубайда бўлиб ўтган халқаро EXPO 2020 кўргазмасида Alash Pride KZ клуби президенти Данияр Қасқарауов билан учрашиб, келишувга эришган эдик», - деб ёзади Фируза Шарипова.
Рақиби ким бўлиши ҳозирча малум эмас. Тез орада унинг номи эълон қилинади.