Қозоғистонлик боксчи 20 та ғалабага эга мексикаликни бир дақиқада нокаутга учратди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Батир Жукембаев (18-1, 14 КО) профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятидан олти ой ўтиб рингга қайтди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

У Монреалдаги (Канада) бокс кечасида мексикалик Хуан Хосе Мартинес Альварес (28-10, 20 КО) билан учрашди. Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги ушбу жанг олти раундга мўлжалланган бўлиб, Б. Жукембаев бир дақиқада нокаут эвазига ғалабаси билан якунланди, рақиб аввалроқ нокдаунга тушган эди.

Шу тариқа, Батир Жукембаев касбий рингдаги 19-ғалабасини қўлга киритди. Хуан Хосе Мартинесга келсак, у фаолиятидаги 11-мағлубиятга учради.

Сўнгги хабарлар