Қозоғистонлик бокс бўйича жаҳон чемпиони армия сафига қўшилди

Қозоғистонлик боксчи, жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбай Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш учун жўнаб кетди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Санжар Ташкенбай
Фото: sports.kz

Ташкенбай ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қасамёд қилаётган ҳарбий қисмдан суратни эълон қилди ва “Ватанни севиш - иймондан келади” деган таърифни қолдирди.

Жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик боксчи 48 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли қозоғистонлик Иордания пойтахти Амманда бўлиб ўтган 2022 йилги Осиё чемпионати ғолиби ҳам ҳисобланади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Санжар Ташкенбай (@tashkenbay_sanzhar)

Сўнгги хабарлар