Қозоғистонлик Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатининг учинчи босқичига чиқди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг жуфтликлар тоифасида биринчи, дунёнинг 19-ракеткаси Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақанинг 8-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан бирга иккинчи босқичда испаниялик Алена Большова ва норвегиялик Ульрикке Эйкери билан учрашди.

Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги 6:1, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Улар 3 та эйс амалга оширди ва 7 брейк-пойнтнинг 5 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлди.

Анна Данилина ва Беатрис Хаддад Майя чорак финалга чиқиш учун учрашувнинг 10-ракеткаси америкалик Николь Меличар-Мартинес ва австралиялик Эллен Перес билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар