Қозоғистонлик Александр Бублик Доха турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 31-ракеткаси Александр Бублик Доха АТP 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини венгриялик Мартон Фучович билан бирга турнирнинг 2-ракеткаси хорватиялик Иван Додиг – янги зеландиялик Майкл Винусга қарши ўтказди.

А.Бублик ва М.Фучович 7:6 (7:4), 6:3 ҳисобида зафар қучди.

1 соат 18 дақиқа давом этган баҳсда улар 2 та эйс ва 8 та брейк-пойнтдан 3 тасини қўлга фойдаланишди.

Рақиблар 2 та эйс, 2 та брейк (7 брейк)дан фойдаланишди, холос.

Қозоғистон – Венгрия жуфтлигининг чорак финалдаги рақиби кейинроқ аниқланади.

А.Бублик Дохада яккалик баҳсларида ҳам иштирок этади.

Унинг биринчи рақиби словакиялик Йозеф Ковалик саралашдан сўнг асосий турнирга қўшилган ва дунё рейтингида 183-ўринни эгаллаб турибди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар