Қозоғистонлик 17 ёшли шахматчи 2021 йилги жахон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Ҳал қилувчи ўйинларда Бибисара грузиялик тажрибали шахматчи-гроссмейстер Нана Дзагнидзе, ўз ҳамюрти Асел Серикбайни мағлуб этди ва чемпионат ғолиби, халқаро гроссмейстер Александра Костенюк билан дуранг ўйнади.
Жорий йилда Б.Асаубаева хотин-қизлар ўртасидаги онлайн Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди, Қозоғистон Республикаси терма жамоаси таркибида шахмат бўйича Бутунжаҳон онлайн олимпиадасида дунёнинг энг кучли 8 та жамоасидан жой олди ва кўплаб халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди.
Қизилўрда вилояти вакили, халқаро спорт устаси Серикбай Аселга бироз омад етишмади. Бутун чемпионат давомида Серикбай Асел сенсацион тарзда ўзини етакчилар гуруҳида сақлаб қолди, Катерина Лагно ва Александра Костенюк каби жаҳоннинг етакчи шахматчилари билан тенгма-тенг ўйнади.
Блитц бўйича жаҳон чемпионати бугун бошланади ва 30 декабр куни якунланади. Мусобақада Қозоғистондан 7 нафар шахматчи иштирок этади.