Қозоғистонга Туркманистон Президенти келди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Астана аэропортида Қозоғистонга илк давлат ташрифи билан келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумати расмий сайтига таяниб.

Ташриф чоғида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов кенг кўламли ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, С. Бердимуҳамедов МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисида ва «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этади.


Сўнгги хабарлар