Қозоғистондан гиёҳванд моддалар олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилоятида чегарадан гиёҳванд моддалар олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик етти йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда Kazinform Polisia.kzга таяниб.
None

Сариағаш тумани полиция бўлими ходимлари томонидан «Жибек жоли» чегара божхона пости орқали гиёҳвандлик воситалари олиб ўтаётганда Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтаётган чет эл фуқароси 27 грамм гашиш ва 5 грамм марихуана олиб ўтмоқчи бўлган.

«Маълум бўлишича, гумонланувчи шими ва кийимига наркотик моддалар солинган қоғоз ўрамларини яширган. Уларни текшириш вақтида чегарачилар пайқаб қолган ва вазиятга ойдинлик киритиш учун полиция чақирилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланган ашёвий далил олиниб, ушбу факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддаси («Муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган нарсаларни контрабанда қилиш») ва Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 296-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари билан сотиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда муомала қилиш») билан қайд этилди. Экспертизалар тайинланиб, терговга қадар текширув ўтказилди. Жиноят иши бўйича тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилди. Натижада Сариағаш туман суди 50 ёшли Ўзбекистон фуқаросини икки модда бўйича айбдор деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди»

, — дейилади полиция хабарида.

Сўнгги хабарлар