Қозоғистондаги 500 га яқин корхона 410 дан ортиқ коллежга ҳомийлик қилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги томонидан 410 та коллежга ҳомийлик қилиш бўйича 498 та корхона билан меморандумлар, шартномалар имзолаш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Ҳомийлик қиладиган корхоналар васийлик кенгашлари ва ишлаб чиқариш кенгашларига аъзо бўлиб, корхоналар негизида педагог кадрлар малакасини ошириш, коллежларни лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлашда иштирок этадилар, талабаларни келгусида ишга жойлаштириш учун касбий ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этадилар.

300 минг нафардан ортиқ талаба касбий амалиёт билан қамраб олинди, 5 минг нафардан ортиқ педагог ҳомийлик корхоналари негизида малака оширди.

Коллежлар ҳомий корхоналар иштирокида 4 мингдан ортиқ таълим дастурларини янгилади.

Сўнгги хабарлар