Қозоғистонда жорий йилда яна 140 қишлоқда интернет сифати яхшиланади

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусинни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига тая.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирликнинг ўтган йилги фаолияти якунлари, рақамлаштириш ва IТ соҳасини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Давлат раҳбарининг телекоммуникациялар соҳасидаги ишлар сифатини ошириш бўйича топшириқлари ижроси ҳақида маълумот берилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, инсон манфаатларига хизмат қилувчи хизматларни жорий этиш доирасида платформани оммалаштириш йўли билан 18 та энг муҳим ҳужжат шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш чораларига мажбурий риоя қилган ҳолда рақамлаштирилди.

Бундан ташқари, Бағдат Мусин Қасим-Жомарт Тоқаевга «рақамли тенгсизлик»ни бартараф этиш, интернет билан таъминлаш ва унинг сифати устидан назоратни кучайтириш бўйича кўрсатмаларнинг бажарилиши ҳақида ҳисобот берди. Ўтган йили 628 аҳоли пунктида интернет сифати яхшиланган бўлса, жорий йилда яна 140 қишлоқда ҳам шундай ишлар амалга оширилади.

Президентга Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида уяли алоқа операторлари томонидан 5G технологияси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида маълумот берилди. 2022 йилда уни тижорат мақсадларида республика аҳамиятига молик шаҳарларда ишга тушириш режалаштирилган.

Вазир телекоммуникация бозорини янада ривожлантириш режасини ҳам тақдим этди. Хусусан, «Қазақтелеком» АЖ компаниялар гуруҳини монополиядан чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда, рақобат муҳитини яхшилаш бўйича қатор қонунчилик ташаббуслари қабул қилинади.

Бағдат Мусин Президентга Қозоғистонни рақамлаштириш доирасида энергетика, ер ости бойликларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, сув ва ер ресурсларини масофавий зондлаш сунъий йўлдошлари ёрдамида мониторинг қилиш соҳаларида амалга оширилаётган қатор стратегик лойиҳалар ҳақида маъруза қилди. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Аstana Hub технопаркининг иши, жумладан, Қозоғистонга хорижий IТ-компанияларни олиб кириш масалалари муҳокама қилинди. Президент мамлакат IТ-соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, халқаро бозорда муваффақият қозонган хорижий IТ-компанияларга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Учрашувда вазир «МАТ» АЖ ресурслари асосида маҳаллий IТ-компанияларнинг ана шундай лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга мутахассисларини жалб қилган ҳолда рақамлаштириш платформасини яратишни таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар