Қозоғистонда «ўзбек модели» асосида пиллачилик ва тутчилик ривожлантирилади

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Қозоғистон Республикасидаги «Қозоқипаксаноат» бирлашмаси раҳбари Султан Бакиров бошчилигида Туркистон вилояти туманлари ҳокимлари ва бир гуруҳ тадбиркорлардан иборат делегация Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Ипак кўчат» тутчилик кластерида бўлди, деб хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Меҳмонлар тутчилик ва ипакчиликдаги «ўзбек модели»ни, тажрибасини Қозоғистонда жорий этиш, ҳамкорликда тут плантацияларини ташкил этиш, ҳамда ҳозирги кунга келиб йўқолиб кетиш арафасида турган ипак қурти боқиш анъанасини қайта тиклаш мақсадида ташриф буюрди. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан келажакда ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқиш, ипак қурти боқишнинг замонавий усулларини жорий қилишда мутахассислар гуруҳини жалб этиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Сўнгги хабарлар