Қозоғистонда захирадан чақирилган зобитларга қандай ижтимоий ёрдам кўрсатилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Кадрлар бошқармаси катта зобити Берик Айнабеков захирадаги аскарларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Брифингда асосий эътибор вазирлик томонидан захирадаги зобитларни чақириш масаласига қаратилди. Унга кўра, жорий йилда Қуролли Кучлар сафига 150 нафар, Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизматига эса 40 нафар зобит чақирилади.

«Бу зобитлар 24 ой ёки 2 йил муддатга чақирилади. Қуролли кучларга ҳозир камёб мутахассислар: биринчи навбатда, тиббиёт, артиллерия, авиация ва психологларга эҳтиёж бор. Шунинг учун, йиллик фармонга мувофиқ, зобитлар таклиф этилади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларга танлаш имконияти бўлади, дея олмайман. Бунинг сабаби шундаки, улар ўз мутахассисликларига мувофиқ Қуролли Кучлар ҳудудларидаги бўш бўлган лавозимларга таклиф қилинади», — деди Берик Айнабеков.


Захирадаги зобитларга оддий хизматчиларга кўрсатилатидан барча ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқдами? Брифинг давомида бу саволга кадрлар бўлими масъул ходими ҳам жавоб берди.

«Зобитлар энди чақирилганда маошларини оладилар. Бундан ташқари, ижара ҳақи тўланади. Ҳар бир ҳудуднинг ўз тарифи бор. Агар у ёлғиз бўлса, бир кишига тўланади. Агар оила бўлса, у оиланинг барча аъзоларига тўлиқ тўланади. Белгиланган жойда хизмат квартираси бўлса, у берилади. Акс ҳолда, худди шу миқдор тўланади. Бу маошдан алоҳида. Бундан ташқари, улар кийим-кечак ва тиббий жиҳозлар билан таъминланади», — деди вазирлик вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram