Қозоғистонда йил бошидан буён темир йўл орқали экспорт ҳажми 6 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг биринчи чорагида «Қозоғистон темир йўли» компанияси тармоғи орқали маҳсулот экспорти 22,9 миллион тоннага етди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Компания маълумотларига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга кўпдир. Экспорт умумий юк ташиш ҳажмининг 3,5% дан ортиғини ташкил этади.

«Кўмир экспорт сегментида асосий ўрин тутади. 2022 йилнинг биринчи чорагида 8,9 миллион тонна қаттиқ ёқилғи экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга кўпдир. Дон экспорти 30 фоизга ошиб, 2,2 миллион тоннани ташкил этди», - дея хабар беради «Қозоғистон темир йўли» матбуот хизмати.

Темир йўл орқали экспорт қилинган нефт маҳсулотлари ҳажми 1,1 миллион тонна, қора металлар – 1,2 миллион тонна, темир рудаси – 3 миллион тоннани ташкил этди.

«Қозоғистон маҳсулотларининг энг йирик импортчилари - Россия, Хитой ва Марказий Осиё ҳисобланади. Хусусан, Қозоғистон кўмири - Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Грузия, Швейцария, Польша, Кипр, Туркия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Дон экспорти - Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Хитой, Тожикистон, Туркия, Бельгия, Италия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар