Қозоғистонда йил бошидан буён нефт қазиб олиш ҳажми 22,7 миллион тоннани ташкил этди

«Охирги маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ-март ойларида нефт ва конденсат қазиб олиш ҳажми 22,7 миллион тоннани ёки 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 107,6 фоизни ташкил этди. Тенгизда белгиланган муддатда 7,3 миллион тонна нефт қазиб олинди. Қашағанда нефт қазиб олиш ҳажми 4,7 миллион тоннани ташкил этди. «Қарашиғанақ» лойиҳасининг кўрсаткичи 3,2 миллион тоннани ташкил этди», — деди Б.Ақшолақов Ҳукумат йиғилишида.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида 17,6 миллион тонна нефт экспорт қилинган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга кўпдир.
– Газ тармоғига тўхталадиган бўлсак, ҳисобот даврида 15 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга ўсган. Товар газининг ички истеъмоли ҳажми 6,7 миллиард куб метрни ташкил этди. Шу билан бирга, ички истеъмолнинг ўсиши туфайли газ экспортининг камайиши кузатилмоқда», — деди у.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай