Қозоғистонда янги йилдан бошлаб энг кам иш ҳақи оширилади

None
ASTANA. Kazinform – Фуқаролар даромадларини ошириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақини 85 минг тенгега оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Парламентининг навбатдаги сессиясининг очилишида Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мурожаатномасида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Биз ваъда қилганимиздек, ҳукумат энг кам иш ҳақи даражасини босқичма-босқич оширишда давом этади. Фуқароларнинг даромадларини ошириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақини 85 минг тенгега оширишни топшираман. Шундай қилиб, биз уч йил ичида энг кам иш ҳақини икки баравар оширамиз. Бу чора қарийб 1 миллион 800 минг фуқаро, жумладан, 350 минг давлат хизматчилари фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Умуман олганда, меҳнат бозорини ҳар томонлама ривожлантириш учун Ҳукумат 2030 йилгача ҳисобланган Комплекс режани имкон қадар тезроқ тасдиқлаши зарур. Янги иқтисодий сиёсатнинг тамойиллари ва устувор йўналишларини аниқ белгилаш билан бирга, режалаштирилган ислоҳотларни сифатли ва тўлиқ амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён эса давлат хизматчиларининг малакаси, масъулияти ва сиёсий иродасига бевосита боғлиқ», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram