18:15, 01 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда Янги йил оқшомида 240 нафар чақалоқ дунёга келди
ASTANА. Kazinform - Янги йил оқшомида республика туғруқхоналарида 240 нафар чақалоқ, 125 нафари ўғил ва 115 нафари қиз туғилди, улардан бири бир жуфт эгизак, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Байрам оқшомида туғилган чақалоқларнинг энг кўп сони Туркистон вилоятида қайд этилган - 44 нафар, иккинчи ўринда - 29 нафар бола туғилган Атирау вилояти, Алматида эса 28 нафар чақалоқ дунёга келган.
Янги йил оқшомида республика пойтахтида 17 нафар чақалоқ дунёга келди.