16:54, 08 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда янги Сув кодекси ишлаб чиқилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга иқлим ўзгариши ва қўшни давлатлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда янги Сув кодексини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2003 йилда қабул қилинган Сув кодекси сувдан фақат хўжалик мақсадларида фойдаланишни тартибга солади. Ушбу ҳужжат сув ресурсларини тежаш ва ундан самарали фойдаланиш имконини бермайди. Иқлим ўзгариши, сув хўжалигида тўпланиб қолган муаммолар аллақачон мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлмоқда», — деди Президент.
Президент бу масалани қонунчиликни янгилаш орқали ҳал қилиш мумкинлигини айтди.
«Ҳукуматга экспертлар билан биргаликда Сув кодексининг янги лойиҳасини ишлаб чиқишни топшираман. Кодекс иқлим ўзгариши ва қўшни давлатлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда сув ресурслари тақчиллигини камайтиришга ёрдам бериши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай