Қозоғистонда янги мудофаа вазири тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президентининг фармони билан Руслан Фатихули Жақсилиқов Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинланди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистонда янги мудофаа вазири тайинланди

«Руслан Фатихули Жақсилиқов Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинлансин», — дейилади Фармонда.

Шунингдек, Президент Фармони билан Руслан Жақсилиқов Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Миллий гвардия бош қўмондони лавозимидан озод этилди.

Руслан Жақсилиқов 1966 йилда туғилган.

Педагогика фанлари номзоди.

Ҳарбий унвони - генерал-лейтенант.