Қозоғистонда яна иккита коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда яна икки киши коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда яна иккита коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди

Бири 1958 йилда туғилган эркак. Якка тартибдаги тадбиркор. У Москвадан 10 март куни Алматига келган. Айни пайтда карантиндадир.

Бундан ташқари, пойтахтда яна бир бемор рўйхатга олинган. Аёл. У Варшава-Нур-Султан самолётида келган.

Айни пайтда Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 6 кишига етди. Улардан 4 нафари Алматида ва 2 нафари Нур-Султанда.