10:05, 11 Февраль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда яна 52 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 52 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 239 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони - 48 440, ўлим ҳолатлари - 591, жами соғайганлар сони - 38 237.