Қозоғистонда яқин уч кун ичида кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида шимоли-ғарбий циклон беқарор об-ҳавони сақлаб қолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, момақалдироқли ёмғир, шиддатли шамол кутилмоқда, шимолий ярмида дўл ёғиши мумкин. 17 ва 19 август кунлари шимоли-ғарбда, 18-19 август кунлари Қозоғистон шимолида, шарқида ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати республика ғарбида кечаси +10+20°С, кундузи +25+33°С илиқ, шимоли-ғарбида ва шимолида кечаси +8+18°С, кундузи +15+23°С гача, марказда кечаси +8+18°С, кундузи +20+28°С, шарқда кечаси +10+18°С, кундузи ҳаво ҳарорати +25+35°С дан +18+28°С гача тушиши кутилмоқда, жанубда ҳам ҳарорат кечаси +18+23°C дан +13+20°C гача пасаяди, кундузи асосий фон +28+36°C, жануби-шарқда кечаси +20+25 °C дан +13+20 °C гача пасайиш кузатилади, кундузи +28+37 °C дан +23+30 °C гача кутилмоқда.