Қозоғистонда яқин уч кун ичида кучли ёмғир ва шамол кутилмоқда

ASTANA. Кazinform - 24—26 август кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади, момақалдироқ ва кучли шамол кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.

Қозоғистонда яқин уч кун ичида кучли ёмғир ва шамол кутилмоқда

«Республика ғарби, шимоли-ғарби, шимоли ва шарқида кучли ёмғир ёғиши, ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳароратининг энг катта пасайиши республиканинг шимолий ҳудудларида кутилмоқда, кечаси шимолда ҳаво ҳарорати 7-12 даражагача, кундузи 17-22 даражагача пасаяди. Фақат Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди, об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади», — дейилади синоптиклар хабарида.