Қозоғистонда яқин уч кун ичида -33 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар Қозоғистонда 2024 йил 16-18 январь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

об-ҳаво
Фото: pixabay

— Кенг қамровли антициклон Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида очиқ совуқ ҳавога олиб келади. Фақат мамлакатнинг ғарбий ва жануби-шарқида беқарор об-ҳаво, қор кўринишида ёғингарчилик, шамол эсиши ва бўрон бўлиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Асосий ҳарорат фони шимолда, шарқда ва марказда кечаси 25-33 даража, кундузи 15-23 даража совуқ, жанубий ва жануби-шарқда кечаси 5-15 даража, кундузи 2-7 даража совуқ, ғарбда кечаси 8-18 даража совуқ, кундузи 3-15 даража илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар