16:22, 02 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда яқин кунларда ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 3-5 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Қозоғистон ҳудудининг катта қисми Сибир антициклон таъсири остида бўлади, у билан бирга ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат 5 февралга яқинроқ, шимоли-ғарбий циклон мамлакат ғарбига таъсир қилади. Циклон ёғингарчилик ва шамолли об-ҳавони, музлаш олиб келади. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.
Мамлакат шарқида, шимоли-шарқида ва марказида кечаси ва эрталаб 20-30 даражагача совуқ сақланиб қолади, Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.