14:18, 09 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда яқин кунларда 28 даражагача совуқ ва кучли ёғингарчилик кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудудининг шимолий ярми антициклон таъсирида қолмоқда, бунда ҳаво асосан ёғингарчиликсиз ва ҳаво ҳарорати анча паст бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, кечаси ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 17...28 даражагача пасаяди.
Мамлакатнинг ғарбида ва жанубида жанубий циклоннинг чиқиши билан ёғингарчилик кутилмоқда, республиканинг ғарбий вилоятларида асосан қор шаклида ёғиб, қор бўрони билан бирга келади, жанубда асосан ёмғир, тоғли, тоғолди ҳудудларида эса кучли ёғингарчилик, туман тушиши, муз қотиши кутилмоқда. Қозоғистон ҳудуди орқали фронтал зона ўтиши билан шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.