Қозоғистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги бошланди

NUR-SULTAN. Кazinform – Бугундан бошлаб мамлакат ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги бошланди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Жандос Мураталиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«18 июлдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги бошланди. Шу муносабат билан ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган барча тадбирларнинг устувор йўналиши фуқаролар эътиборини йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида автомобил йўлларида шикастланишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратишдан иборат. - деди у вазирлик матбуот анжуманида.

Унга кўра, ёзги таътил ва байрам мавсумида шаҳарлараро ва вилоятлараро алоқаларда автотранспорт воситалари ҳаракати анъанавий тарзда кўпаяди.

Шу билан бирга, ушбу даврда энг аянчли оқибатларга олиб келадиган йўл-транспорт ҳодисалари хавфи ортади.

«Шу муносабат билан, тадбир доирасида полиция ходимлари томонидан патрул хизмати давомида автомототранспорт воситалари, жумладан, йўловчи ташиш воситаларини кўрикдан ўтказиш ишлари кучайтирилади. Йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари, биринчи навбатда, ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлигидир. Натижада қарама-қарши чизиққа чиқиш, ҳаракат тезлигини ошириш, маневр қилиш қоидаларини бузиш, автомобилни чарчаган ҳолда бошқариш каби қоидабузарликлар аксарият ҳолларда содир бўлади. Шу билан бирга, автосалонда болаларнинг борлиги ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузишига тўсқинлик қилавермайди», — деди Жандос Мураталиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар