Қозоғистонда VK Cloud МДҲ давлатлари карталари орқали тўловларни қабул қила бошлади

2023 йил 21 ноябрдан Қозоғистонда бизнесни ривожлантираётган МДҲ мамлакатлари компаниялари ва IТ-тадбиркорлари учун республикада булутли хизматлар билан ишлаш осонлашди. VK Cloud МДҲ мамлакатлари: Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон банк карталари ёрдамида Қозоғистонда булутли платформа хизматлари учун тўловни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.

Қозоғистонда VK Cloud МДҲ давлатларидан карталар орқали тўловларни қабул қила бошлади  2023 йил 21 ноябрдан Қозоғистонда бизнесни ривожлантираётган МДҲ мамлакатлари компаниялари ва IТ-тадбиркорлари учун республикада булутли хизматлар билан ишлаш осонлашди. VK Cloud МДҲ мамлакатлари: Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон банк карталари ёрдамида Қозоғистонда булутли платформа хизматлари учун тўловни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.  VK Cloud платформаси Қозоғистондаги QazCloud  маълумотлар марказида ўрнатилган бўлиб, Қозоғистон Республикаси қонунчилиги талабларига жавоб беради ва республикадаги бизнес эҳтиёжларига мослаштирилган. Бизнес булут хизматлари учун  pay-as-you-go моделидан фойдаланган ҳолда – амалда фойдаланилган имкониятлар ва воситалар учун тенгеда тўлаши мумкин. PCI DSS хавфсизлик сертификати транзакция ҳимояси ва тўлов хавфсизлигини таъминлайди.  Булутли платформа 20 дан ортиқ олдиндан тузилган инфратузилма ва платформа  - IaaS ва  PaaS хизматларини ўз ичига олади. Улар ёрдамида компаниялар бизнесни рақамлаштириш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ҳал қилишлари мумкин: IТ инфратузилмасини яратиш, маҳсулотларни бозорга чиқаришни тезлаштириш, катта маълумотлар билан ишлашни соддалаштириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш, микросервисларни ишлаб чиқиш.
Фото: pixabay.com

VK Cloud платформаси Қозоғистондаги QazCloud маълумотлар марказида ўрнатилган бўлиб, Қозоғистон Республикаси қонунчилиги талабларига жавоб беради ва республикадаги бизнес эҳтиёжларига мослаштирилган. Бизнес булут хизматлари учун pay-as-you-go моделидан фойдаланган ҳолда – амалда фойдаланилган имкониятлар ва воситалар учун тенгеда тўлаши мумкин. PCI DSS хавфсизлик сертификати транзакция ҳимояси ва тўлов хавфсизлигини таъминлайди.

Булутли платформа 20 дан ортиқ олдиндан тузилган инфратузилма ва платформа - IaaS ва PaaS хизматларини ўз ичига олади. Улар ёрдамида компаниялар бизнесни рақамлаштириш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ҳал қилишлари мумкин: IТ инфратузилмасини яратиш, маҳсулотларни бозорга чиқаришни тезлаштириш, катта маълумотлар билан ишлашни соддалаштириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш, микросервисларни ишлаб чиқиш.

Сўнгги хабарлар