Қозоғистонда ун ва дон экспортига чекловлар жорий этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев ун ва ғалла экспортига чекловлар жорий этиш режаси билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳозирда дон ва ун экспортига чеклов киритиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Россия Федерацияси буғдой ва дон экспортини вақтинчалик тақиқлашни жорий қилди. Биз бу ҳолатни биламиз, назоратда ушлаб турамиз. Айни пайтда бизнинг дон балансимиз ижобий ва шундай бўлиб қолади. Ички бозор учун бизда истеъмол учун етарли, экспорт учун ўртача йиллик ҳажмлар даражасида ҳали ҳам етарли бўлади», - деди Ербол Қарашўкеев.

Унинг сўзларига кўра, экспортчилар ғаллани ички бозорга сотмоқчи эмас, улар нарх ошишини кутишмоқда.

«Биз ҳаммамиз янгиликларни ўқиймиз, биламизки, дунёда нарх кўтарилмоқда. Агар биржа нархларини олиб қарайдиган бўлсак, буларнинг барчаси кундан-кунга ўсиб бораётганини кўришимиз мумкин. Шу сабабли, унни қайта ишлаш корхоналари ва дон ишлаб чиқарувчилар ўртасида бир оз номувофиқлик мавжуд. Тегишли чеклов (экспорт учун – таҳр.) жорий этилади ва улар маълум қисмини ички бозорга жўнатишлари керак», — деди вазир.

Унинг ишонтиришича, озиқ-овқат корпорациясида ҳам фавқулодда ҳолатларда ун захиралари мавжуд.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар