Қозоғистонда тўртинчи радиофармацевтик препаратни ишлаб чиқариш бошланди
“Сизларга Ядро тиббиёти марказининг яна бир хушхабарини етказмоқчиман. Ҳамкасбларимиз маҳаллий тиббиёт соҳасида муҳим натижага эришиб, тўртинчи радиофармацевтик препаратни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Мураккаб нейроэндокрин онкологик патологияни ташхислашда қўлланиладиган 18F-DOPA препарати мамлакатимизда биринчи марта ишлаб чиқарилмоқда. Шундай қилиб, Марказда 6 та препарат, жумладан, бу ерда ишлаб чиқарилган 4 та препарат ёрдамида йигирмадан ортиқ турдаги ПЭТ/КТ тадқиқотлари ўтказилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, йил бошидан буён мазкур Марказда 6 мингдан ортиқ, жумладан, бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг кафолатланган ҳажми ва мажбурий ижтимоий тиббий суғуртага биноан ташриф буюрган фуқаролар бўйича ўрганишлар ўтказилгани қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, саратон касаллигини енгишда беморларни радиофармацевтик воситалар ёрдамида эрта ва тўғри ташхислаш жуда муҳимдир.
“Ядро тиббиёти маркази жамоасини бугунги муваффақият билан табриклайман. Фаолиятингиз баракали бўлсин, дардига даво излаётган жамоатчиликнинг раҳматини олинг!”, — деб ёзилди telegram-каналда.