Қозоғистонда туғилиш кўрсаткичи бўйича етакчи ҳудудлар маълум бўлди
ASTANA. Kazinform — 2025 йилнинг дастлабки 12 ойида Қозоғистонда 335 минг бола туғилди, деб хабар беради Миллий статистика бюроси матбуот хизмати.
Бюро маълумотларига кўра, уларнинг 51,5% ўғил болалар, 48,5% қиз болалардир.
Туғилишнинг энг юқори даражаси Туркистон (ҳар 1000 аҳолига 22,22 киши), Манғистау (21,40) вилоятлари ва Чимкент шаҳрида (21,76) қайд этилган. Туғилишнинг асосий улуши 25-29 ёшдаги аёлларга - 27%, шунингдек, 30-34 ёшдаги аёлларга - 26,1% тўғри келади.
“Ўтган йили 20 ёшгача бўлган қизлар 10,4 минг бола, 50 ёшдан ошган аёллар эса 148 бола туғди. Туркистон вилоятида 20 ёшгача туғган оналар сони устунлик қилса-да, 50 ёшдан кейин туғган оналар сони Алмати шаҳрида кўпроқ”, — дейилади хабарда.
Ўтган йилда туғилган болаларнинг 24% (79,8 минг киши) оиланинг биринчи фарзанди бўлган бўлса, навбат бўйича тўртинчи бўлган болалар сони 53,5 мингдан ортиқни ташкил қилган (жами туғилганлардан 16%).
Аввалроқ, республика референдуми куни Қозоғистонда 585 бола туғилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, Ақтауда референдум куни туғилган чақалоққа Ата-Зан деб исм қўйилгани ҳақида ёзгандик.