Қозоғистонда транзит контейнер ташиш ҳажми 4,5 баробар ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон орқали транзит контейнер ташиш ҳажми 1 млн йигирма фут эквивалентига етди. Бу ҳақда Kazinform «Қазақстан темир йўли»га таяниб хабар беради.
None
None

Транзит поезд миллионинчи контейнерни Хитойнинг Сиань шаҳридан Алтинкўл станциясига етказди. «KTZE Khorgos Gateway» қуруқлик портида контейнер Ақтау портига, сўнгра Каспий денгизи орқали Туркиянинг Мерсин шаҳрига жўнатилади.

Контейнерни Сианьнан Мерсинга олиб ўтиш учун 17 кун керак бўлади. Уларнинг орасидаги масофа 9 минг километр.

Қайд этиш жоизки, 2016 йилдан буён транзит контейнер ташиш ҳажми 4,5 баробар ошди. Мутахассислар бу тенденция келгуси йилларда ҳам давом этишини тахмин қилмоқда.


Сўнгги хабарлар