Қозоғистонда тиббиёт олийгоҳларида қанча хорижлик талаба таҳсил олади

студенты
Фото: Александр Павский/Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарованинг маълум қилишича, Қозоғистон тиббиёт олий ўқув юртларида 11 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Қозоғистонда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон фуқаролари учун ҳар йили давлат грантлари ажратилишини таъкидлади.

– Тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сони 69 минг нафардан ортиқ, шу жумладан, 11 мингдан ортиғи хорижлик талабадир”, – деди Ақмарал Алназарова Астанада бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг еттинчи йиғилишида сўзлаган нутқида.

Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистонда тиббиёт кадрларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатда саккизта тиббиёт олий ўқув юрти, 17 та илмий-тадқиқот институти ва марказлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2025–2027 йилларга мўлжалланган асосий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш режалаштирилган.

Ушбу йиғилишда аввалроқ Ақмарал Алназарова ШҲТ давлатларини Қозоғистонда дори воситалари ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга чақирган эди.

Сўнгги хабарлар