11:18, 28 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда тўрт вилоят ҳали ҳам «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалиш ҳолатига кўра тўртта вилоят «қизил» зонада ва битта вилоят, иккита шаҳар «сариқ» зонада турибди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш марказининг маълумотларига кўра, 28 декабрь ҳолатига кўра, Атирау, Қостанай, Ақмола ва Павлодар вилоятлари ҳали «қизил» зонадан чиқмаган.
Шунингдек, «сариқ» зонада Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Шимолий Қозоғистон вилояти турибди.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.