Қозоғистонда Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги ташкил этилади
«Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш жуда муҳим ва долзарб вазифадир. Шунинг учун самарали усулларни таклиф қилиш керак. Янги инфратузилмани барпо этиш жуда муҳим вазифа ва бугунги бозор талабидир. Сувни меъёрдан кўпроқ ишлатганлар, бунинг учун юқори ставкада тўлашлари керак. Хулоса қилиб айтганда, имкон қадар сувни тежашимиз керак», – деди Президент.
Давлат раҳбари сув чекланган ресурс эканига, тежамкорлик билан фойдаланилмаса, тезда тугашига алоҳида эътибор қаратди.
«Усиз деҳқонларнинг куни қоронғу. Шунинг учун бу соҳада қонунбузарликка йўл қўйилмайди. Бунга риоя қилмаганлар қаттиқ жазоланади. Мамлакатимиз учун сувнинг аҳамияти нефть, газ ёки металлдан кам эмас. Сув хўжалиги тизимини самарали ривожлантириш масаласи билан мустақил институт шуғулланиши керак, деб ҳисоблайман. Шунинг учун Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги тузилади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай