Қозоғистонда совуқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин уч кун ичида Қозоғистон ҳудуди Қора денгиздан келаётган кенг қамровли антициклон таъсири остида бўлади, у билан бирга ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
None
None

Маълумотларига кўра, фақат узоқ шимолда, 17 феврал куни республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда қор бўлади. Шимолда ҳаво ҳарорати кечаси 10-23 даражагача совуқ, марказда ва шарқда 17-27 даражагача совуқ, айрим ҳудудларда 33 даражагача совуқ, жанубда 5-15 даражагача илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар