Қозоғистонда ўсмирлар учун «Saulyq Life» Telegram-боти ишга тушди

None
ASTANA. Kazinform – «Saulyq Life» Telegram-боти ишга тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ерда ҳар бир ўсмир ўзини қизиқтирган саволини бериши, мутахассислардан маслаҳат олиши мумкин. Барча хизматлар бепул тақдим этилади.

Ушбу ташаббус «Ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш» ижтимоий лойиҳаси доирасида амалга оширилади. Мутахассислар эрта ҳомиладорлик ва аборт каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида шундай лойиҳани амалга оширишган.

Май ойида ўтказилган тадбир доирасида Астана ва Қизилўрда шаҳарларидан 100 дан ортиқ кўнгиллилар махсус тренингдан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, «Ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш» лойиҳаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги кўмагида бошланган. У 2025 йилгача давом этади.

«Биз, биринчи навбатда, ёшлар ўртасида ахборот-маърифий ишларни олиб борамиз. Қайд этилган муаммоларнинг олдини олиш бўйича. Иккинчидан, биз кўнгиллилар ташкилотини яратдик. Кўнгиллилар ташкилоти «тенгдошга» тамойили асосида ёшлар ўртасида кенг кўламли ахборот-маърифий ишлар олиб бормоқда», – дейди «Ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш» ижтимоий лойиҳаси раҳбари Қанат Мирхайдаров.

Муаллиф: Самал Қабишева


Сўнгги хабарлар