Қозоғистонда смартфонлар орқали хизматлар бир йил ичида 17 фоизга ошди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бир йил ичида Қозоғистонда смартфонлар орқали хизматлар кўрсатиш даражаси 17,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида миллий технологик ютуқ лойиҳаси муҳокамаси чоғида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирда энг кўп талаб қилинадиган хизматларни смартфон орқали олиш мумкин. Ўтган йилга нисбатан улардан фойдаланиш 17,5 фоизга ошди. Halyk ва Kaspi каби машҳур платформаларда хизматларнинг мавжудлиги ушбу кўрсаткичга ижобий таъсир кўрсатди. Шунингдек, 9 турдаги давлат хизматларини давлат хизматлари марказига бормасдан видеохизмат орқали олиш имкониятини жорий этдик. Йил охиригача уларнинг сонини 44 тага етказамиз»

, - деди Б. Мусин.

Унинг таъкидлашича, давлат хизматлари марказларини модернизация қилиш режа асосида амалга оширилмоқда.

«Ҳозирги кунда 8 та янги фронт-офис аҳолига хизмат қилмоқда. 2024 йилгача 115 та давлат хизматлари марказлари модернизация қилинади»

, - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram