Қозоғистонда шамол электр станцияларида 6 ойда 1,9 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

None
Фото: pixabay
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбалари олти ойда 3 миллиард 350 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, бу ўтган ярим йиллик натижаларидан 40 фоизга кўпдир.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини тармоқлар бўйича таснифлайдиган бўлсак, шамол электр стансиялари 6 ой давомида 1 миллиард 910 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган.

Кичик гидроэлектростанцияларда 461,8 миллион кВт/соат, қуёш электр станцияларида 976,3 миллион кВт/соат, биоэлектростанцияларда 1,8 миллион кВт/соат ишлаб чиқарилди. Мамлакатда олти ой давомида қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажмидаги улуши 5,8 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Алихан Смаилов «Қозоғистон-Европа Иттифоқи» мулоқот платформасининг 12-йиғилишида 2030 йилга бориб мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 15 фоизгача ошишини маълум қилган эди.

«Экология масаласи - Қозоғистон иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларидан биридир. Масалан, 2030 йилга бориб мамлакатимиз энергия балансида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини ҳозирги 4,5 фоиздан 15 фоизга ошириш режалаштириляпти», - деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар