15:04, 17 Январь 2023 | GMT +6
Қозоғистонда шахтада ишловчи кончиларнинг ўртача маоши тахминан 700 минг тенге
ASTANA. Kazinform - Кончилар юқори маошга эга, деб баёнот берди Қозоғисторн Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Кончиларнинг маоши юқори, ўртача 700 минг тенге, баъзилари ҳатто миллионга ҳам олади. Бу мураккаблик ва хавф даражасига боғлиқ», — деди Алибек Қуантиров ҳукумат мажлиси чоғида ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан.
Вазир шу билан бирга кончиларнинг меҳнат шароити жуда оғир эканини таъкидлади.
Вазир шахсан ўзи Аннен конига тушганини айтди.
«Мени, албатта, кўлами ва техникаси ҳайратда қолдирди. «Қазақмис» корхонасига қарашли Аннен конининг ҳолати яхши. Қарағанди вилоятидаги кўмир конларини кўпроқ кўришни режалаштирганман», — дея қўшимча қилди А.Қуантиров.
Фото: primeminister.kz