Қозоғистонда самолётга ўтиришдан олдин йўловчилар вазни ўлчанади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 9-31 август кунлари Алмати ва Нур-Султан аэропортларида катта ёшдаги йўловчиларининг вазнини ихтиёрий равишда ўлчаш чоралари кўрилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бортга чиқишдан олдин вазн ўлчаш Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IАТА) қоидаларида тавсия этилган. Қозоғистон аэропортларида ҳам бу амалиёт қўлланилмоқда. Бу чора бир томондан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун, бошқа томондан статистик маълумотларни йиғиш учун зарур.

«2021 йил 9-31 август кунлари Алмати ва Нур-Султан аэропортларидан ички ва халқаро рейсларни амалга ошираётган 18 ёшдан катта йўловчиларга ихтиёрий равишда вазн ўлчаш таклиф этилади. Процедура ҳар беш йилда амалга оширилади «, - дея маълум қилди Air Astana.

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, вазн ўлчаш чипталар нархига таъсир қилмайди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram