Қозоғистонда сўнгги икки ой ичида коронавируснинг тарқалиши 3,4 баробар камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сўнгги икки ой ичида коронавирус юқтирганлар сони 3,4 баравар камайди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«12 октябр куни Қозоғистонда CОVID-19га мусбат натижа кўрсатган 954 146 бемор ва КВИга 80 905 манфий натижа қайд этилган. КВИ билан касалланган беморларнинг тахминан 95% тузалиб кетган. Улар орасида 910 минг киши КВИ+ ва 80 минг киши КВИ-. Эпидемиологик вазият матрицасига кўра, Қозоғистон Республикаси яшил ҳудудга ўтди. Шунингдек, яшил зонада 9 та ҳудуд бор», - деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, ўртача хавф зонасида (сариқ зона) 6 та ҳудуд ва юқори хавф зонасида (қизил зона) 2 та ҳудуд қолмоқда.

«Ҳозирда коронавирус инфекцияси бўййича эпидемиологик вазият барқарорлашган. Бир кунда 1500 та ҳолат қайд этилади. Охирги икки ойда касаллик 3,4 баробар камайди. Бу инфекциянинг тарқалишига ҳам таъсир қилди. 1 августга нисбатан репродуктив сони 1,11 дан 0,92 гача 1,2 марта камайди. Юқумли ўрин-жойларни қамраб олиш 30 фоизга, реанимация ўрин-жойлари билан қамраб олиш 26 фоизга камайди», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram