Қозоғистонда сўнгги 10 йилда туғилиш даражаси 4,3 фоизга ошган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сўнгги 10 йил ичида туғилиш даражаси 4,3 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш департаменти директори ўринбосари Олжас Искаков «Қозоғистонда болалар семиришининг тарқалишини ўрганиш» конференциясида мамлакатдаги болалар саломатлиги билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

«Қозоғистонда сўнгги 10 йилда туғилиш 4,3 фоизга ошди. Ўтган йили Чимкент, Манғистау, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Алмати, Жамбил, Ақтўбе вилоятлари ва пойтахтда туғилган чақалоқлар сони ортган. 1 ёшгача бўлган чақалоқларда нафас олиш органлари касалликлари (49,7%) кўпроқ учрайди. 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари – 9,4%, асаб тизими касалликлари – 6,1%, кўз касалликлари – 5,2%, қон касалликлари – 5,1%», - деди у.

Ўтган йили Қозоғистон бўйича 447 минг 290 нафар чақалоқ туғилган. Улардан 25 776 нафари эрта туғилган чақалоқлардир.

Сўнгги хабарлар
telegram