Қозоғистонда ЎРВИ юқтиришнинг 3,5 миллион ҳолати қайд этилган
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси Юқумли касалликларни эпидемиологик назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Роза Қожапова маълум қилди.
Эпидемиологик мавсум бошланган 2022 йил 1 октябрдан бошлаб 3,5 миллион ЎРВИ юқтириш ҳолати қайд этилган, шу жумладан, 2,3 миллион ҳолат 14 ёшгача бўлган болаларга тегишлидир», — деди Р. Қожапова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Маърузачининг сўзларига кўра, ўтган ҳафтага нисбатан ЎРВИ билан касалланишнинг 1,5 баробар камайиши кузатилмоқда.
Шу билан бирга, 3213 нафар грипп ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 1299 нафари 14 ёшгача бўлган болаларда кузатилган.
«Ўтган ҳафтага нисбатан грипп билан касалланганлар сони 11 тага кўпайди. Эпидемиядан олдинги даврда октябр ойида 2,4 миллион киши ёки республика умумий аҳолисининг 12,7 фоизи гриппга қарши эмланди», – дейди Роза Қожапова.
Аввалроқ Роза Қожапова мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида маълум қилганди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи