Қозоғистонда рақамли оилавий карта ишга туширилди

«ОРК «Smart Data Ukimet» таҳлилий тизими билан интеграциялашган бўлиб, у орқали давлат органларининг маълумотлар базалари, даромад даражаси, кўчар ва кўчмас мулкнинг мавжудлиги, оила таркиби, кредитлар мавжудлиги ва бошқалар каби турли маълумотлар олиш мумкин. Бугунги кунга қадар давлат органлари ахборот тизимлари маълумотлари асосида ОРК Қозоғистоннинг 19,5 миллион фуқароси ёки 6,3 миллион оила тўғрисида маълумот тўплаган», — дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирги вақтда ОРК 9 турдаги нафақа ва ижтимоий тўловлар бўйича хизматларни олиш имкониятини беради:
- ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан даромадидан маҳрум бўлган тақдирда тўланувчи ижтимоий нафақалар;
- болани парвариш қилиш муносабати билан даромадидан маҳрум бўлган тақдирда ижтимоий нафақалар;
- ишдан айрилган тақдирда ижтимоий нафақалар;
- боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий нафақалар; ногирон болани тарбиялаётган ота-онага (васийга) бериладиган нафақалар;
- ногиронлик бўйича нафақалар;
- кўп болали оилалар учун нафақалар;
- «Күміс алқа» ва «Алтын алқа» кўкрак нишонлари билан тақдирланган кўп болали оналарга бериладиган нафақалар;
- Манзилли ижтимоий ёрдам.