Қозоғистонда ПЗР тести топшириш талаби олиб ташланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Бош давлат санитария шифокори Айжан Есмағамбетова мамлакатда чеклов чоралари юмшатилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бош Давлат санитария врачи аҳоли учун қандай имтиёзлар жорий этилганлигини тушунтириб берди.

«Ревакцинациядан ўтган ёки вакцинанинг тўлиқ курсини олганига ҳали 6 ойдан ошмаган Қозоғистон Республикаси фуқаролари ПЗР тестидан озод қилинади. Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган бемор билан яқин алоқада бўлган одамларда КВИнинг оғир белгилари бўлмаса, уй карантини ва изоляциясидан чиқарилади», - деди Айжан Есмағамбетова.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар