Қозоғистонда Пойтахт кунида 448 нафар чақалоқ дунёга келди
ASTANA. Kazinform - Пойтахт куни — 6 июль куни Қозоғистонда 448 нафар чақалоқ дунёга келди. Энг кўп туғилиш Туркистон вилоятида қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Вазирлик маълумотига кўра, янги туғилган чақалоқларнинг 223 нафари ўғил, 225 нафари қиз. Шунингдек, байрам куни мамлакатда икки жуфт эгизак туғилди ва уларнинг ҳар иккаласи ҳам Астанада дунёга келган.
“Энг кўп чақалоқ — 67 нафар Туркистон вилоятида туғилди. Алматида 44 нафар чақалоқ дунёга келган бўлса, Чимкент шаҳри ва Алмати вилоятида 40 нафардан янги туғилган чақалоқ рўйхатга олинди”, — дейилади Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Туғруқ муассасалари тиббиёт ходимлари сутка давомида ҳомиладорликнинг хавфсиз кечишини кузатиб бориш, туғруқ жараёнини қабул қилиш ва янги туғилган чақалоқларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишни таъминламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада шаҳар кунида 24 чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар бергандик.